Расмий Бишкек Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлининг Қирғизистондаги туркча лицейларни ёпиш ҳақидаги талабини ўринсиз деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ баёнот берди, деб ёзмоқда KNews.
«Туркия расмийларининг хавотирларини тушунамиз. Аммо Қирғизистон биринчи галда мустақил, суверен давлатлигини, у ўзи учун нима яхши, нима ёмонлигини ҳал қила олишини эслатиб ўтмоқчи эдик. Бошқа давлат ташқи ишлар вазири бизга ультиматум ва шантаж тилида кўрсатма беришини нотўғри деб ҳисоблаймиз», — дейилади баёнот матнида.
Эслатиб ўтамиз, Туркия ташқи ишлар вазири кўплаб давлатларда, жумладан, Қирғизистонда ҳам очилган туркча лицейларда мухолиф сиёсатчи ва диний раҳнамо Фатҳуллоҳ Гуленнинг тарафдорлари фаолият юритишини рўкач қилиб, расмий Бишкекни бундай ўқув муассасаларини дарҳол ёпишга чақирган эди.
Фатҳуллоҳ Гулен ҳарбий тўнтариш ҳаракатини амалга оширишда гумон қилинмоқда.
Изоҳ (0)