Ҳиндистон фуқароси Жадав Пайенг 37 йил давомида сув тошқини ва емирилишдан зарар етган оролда дарахтлар экиб келмоқда. Ҳозирда ўрмон 560 гектардан кўп жойни эгаллайди, дея хабар бермоқда National Geographic.
Ўтмишда Ҳиндистоннинг Брахмапутра дарёсидаги Мажули ороли дунёдаги энг йирик дарё оролларидан бири ҳисобланган. Бироқ доимий зилзилалар ва сув тошқинлари унинг қирғоқларининг кучли емирилишига сабаб бўлган. Ҳозирги пайтда унинг майдони аввалги 1 100 квадрат километрдан 352 квадрат километргача қисқариб кетган.
1979 йилда маҳаллий фуқаролардан бири 16 ёшли Жадав «Молай» Пайенг навбатдаги сув тошқинидан сўнг қирғоқда судралиб юрувчилардан бирининг ўлигини топди. Шунда у инсониятнинг ёрдамисиз жонажон ўлкасига бутунлай йўқолиб кетиш таҳдид солаётганлигини тушунди ва илк 20 та ниҳолни экди.
Ноёб боғ ўз яратувчисининг шарафига «Молай ўрмони» номини олди. Ҳозир унинг ҳудуди 560 гектардан ошади (таққослаш учун Нью-Йоркдаги машҳур Марказий боғ 341 гектарни эгаллаган).
Ўрмонда турли-туман ҳайвонлар яшайди. Молай ўз фаолиятидан ҳеч қандай даромад олмайди. У рафиқаси ва уч нафар фарзанди билан ўрмонда оддий кулбада яшайди. У бир нечта экологик мукофотлар билан тақдирланган.
Изоҳ (0)