Американинг Capstone Turbine Corporation компанияси Ўзбекистондаги қатор газ қазиб чиқарувчи объектлар учун электр станциялари етказиб беради, деб ёзади UzDaily.
Capstone Turbine Corporation’нинг Россиядаги энг йирик дистрибьютори — «БПЦ Инжиниринг» «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компаниясининг қатор газ қазиб чиқарувчи объектлари учун ENEX электр станцияларини тайёрлаш ва етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.
Ўзбекистоннинг «Шўртан» сиқув-компрессор станциясига яқин вақтлар ичида Россиянинг иккита 1000 кВт электр қувватига эга ENEX 1000 микротурбин электр станциялари ўрнатилади. «Шўртаннефтгаз» унитар шўъба корхонасининг яна учта конида битта ENEX 65 ва учта ENEX 130 электр станциялари ишлатилади.
Ишлаб чиқарилган электр энергияси газ объектларининг ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилади. Шартнома доирасида етказиб бериладиган электр станцияларининг жами қуввати — 2455 кВт.
Изоҳ (0)