25—28 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонига ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон делегацияси Жидда шаҳрида Иқтисодий, маданий ва ижтимоий масалалар бўйича ислом комиссиясининг 39-сессияси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар юқори мансабдор шахсларининг мажлисида иштирок этади.
Ташриф дастуридан ИҲТ ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари билан учрашувлар ва музокаралар ҳам ўрин олган.
Изоҳ (0)