АҚШнинг Техас штатидаги Бастроп шаҳрида кўп хонали уйда тўрт киши отишма оқибатида ҳалок бўлди, яна бир нафар болакай жабрланди. Бу ҳақда, «ТАСС» агентлигига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, тўрт инсоннинг ҳаётига зомин бўлган киши ўз жонига қасд қилган. Унинг мотивлари нима бўлгани ҳақида маълум қилинмаган.
Жабрланган болакай шифохонага ётқизилган, унинг ҳаёти хавф остида эмас.
Полиция ходимлари бўлиб ўтган ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборди.
Изоҳ (0)