Фарзанд кўрганига ҳали кўп бўлмаган актриса Гулчеҳра Эшонқулова (Шарапова) боласининг илк суратини ўзининг Instagram’даги саҳифасига жойлади. Бу ҳақда «Даракчи.uz» хабар бермоқда.
«Бахтлиман», — деб изоҳ ёзди актриса ўғли ва турмуш ўртоғи Шароф Шараповнинг сурати остига.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Гулчеҳра билан Шароф Истанбулда таҳсил олиб, ўша ерда стипендияга яшамоқда.
Турк сериалларидан таклифлар тушгани ҳамда суратга олиш ишларида бандлиги ҳақида хабарлар мавжуд. Гулчеҳранинг онаси ҳам уни қўллаб-қувватлаш учун Истанбулга борган.
Изоҳ (0)