АҚШ давлат котиби Жон Керри ИШИДга қарши халқаро коалицияга кирувчи мамлакатлар мудофаа бошқармалари ва ташқи сиёсат раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган учрашув унинг якуний ғалабага қадар курашни давом эттириш қатъиятини ва бирдамлигини тасдиқлади деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
«Бугун ҳақиқатда мени ҳайратга солган нарса бу бизнинг эришган ишларимиз ва бажаришимиз лозим бўлган вазифалар ҳамда қандай йўналишда илгарилаш бўйича стратегиямиз масалаларида фавқулодда ҳар томонлама келишилганликдир», — деди у журналистларга учрашув якунида.
Керри Яқин Шарқдан Европагача бўлган турли мамлакатларда террорчилик ҳужумлари юз бераётган шароитда коалиция аъзолари муваффақиятга эришиш учун янада кўпроқ шай эканлигини тасдиқлаганлигини таъкидлади.
Унинг сўзларига қараганда, коалиция ҳозирги пайтда Сурияда ИШИД устидан ғалаба қозониш учун барча зарур ҳаракатларни амалга оширишга тайёр.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)