Шу йилнинг январь ойидан буён Хитойнинг энг бой инсони Ван Цзянлинга тегишли бўлган Голливуднинг Legendary Entertainment киностудияси Pokemon Go ўйини муаллифлари билан покемонлар ҳақида тўлиқ метражли фильм суратга олиш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Съёмка жараёни 2017 йилда бошланади. Фильмнинг бош қаҳрамони энг машҳур покеман Пикачу бўлиб, картинада у детектив қиёфасида гавдаланади.
Фильмнинг халқаро дистрибуцияси билан Universal Pictures шуғулланади.
Изоҳ (0)