Туркия парламенти мамлакатда уч ойга фавқулодда вазият жорий этилишини маъқуллади. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Ташаббусни 346 парламентарий ёқлаб чиқди. 115 нафар депутат унга қарши чиқди.
Илгарироқ мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатда амалга ошмай қолган ҳарбий тўнтариш муносабати билан фавқулодда вазият жорий этиш ташаббуси билан чиққан эди. Унинг фикрича, бу «демократияга, қонун устуворлигига, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларига таҳдид»нинг олдини олиш учун зарур.
Фавқулодда вазият жорий этилса, президент ва ҳукумат парламент иштирокисиз янги қонунлар қабул қилиши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)