Покистон парламенти «ор-номус қотилликлари»ни тақиқловчи қонунни яқин келажакда кўриб чиқиши маълум қилинмоқда. Бу ҳақда, мамлакатда ҳукмрон Покистон мусулмон лигаси партияси аъзоси ва бош вазир Навоз Шарифнинг қизи Марям Навозга асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Dawn нашрининг билдиришича, ушбу қонун лойиҳасининг кўриб чиқилиши кўпдан буён ортга суриб келинаётган эди. Аммо фотомодель, ижтимоий тармоқлар юлдузи Қандил Балоч ўз акаси томонидан бўғиб ўлдирилгани боис кенг жамоатчилик вакиллари тўлқинланиб, «ор-номус қотилликлари»ни кескин қоралаб чиқди. Шу муносабат билан қонун лойиҳасини кўриб чиқишни тезлаштириш қарори қабул қилинди.
Покистонда йилига мингдан ортиқ одам бундай қотилликлар қурбони бўлади. Бунда асосан ўз феъл-атвори билан оиласини «шарманда» қилаётганлар яқин қариндошлари томонидан ўлдирилади.
Изоҳ (0)