АҚШ идоралараро гуруҳи икки томонлама маслаҳатлашувлар учун Марказий Осиё мамлакатлари пойтахтларида бўлади. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.
18–22 июль кунлари Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакилнинг биринчи ўринбосари Лорел Миллер бошчилигидаги гуруҳ Афғонистон бўйича икки томонлама маслаҳатлашувлар ўтказиш мақсадида Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистонда бўлади.
«Гуруҳ АҚШнинг минтақага эътиборини, шунингдек, Афғонистондаги охирги воқеаларни ҳар бир пойтахтда масъул шахслар билан муҳокама қилади», — дейилади хабарномада.
Марказий Осиё давлатлари ҳукуматларининг таклифига биноан бундай маслаҳатлашувлар охирги олти йилдан бери ўтказиб келинмоқда.
Изоҳ (0)