Сербияда 78 нафар қочоқни Евроиттифоқ ҳудудига ноқонуний равишда йўналтирмоқчи бўлган 6 киши 19 июль, сешанба куни ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, қочоқларнинг чегарадан ноқонуний ўтказишнинг иккита ҳолати аниқланган. Биринчи ҳолатда Болгария чегарасида микроавтобус ичида 37 нафар афғонистонлик ва покистонлик бўлган. Иккинчи ҳолат ҳам Болгария билан чегарада аниқланган бўлиб, унда 41 нафар суриялик қочоқ аниқланган.
Аввалроқ Сербия муҳожирларни чегарадан ўтиши борасида қўшимча куч жалб қилгани ҳақида маълум қилганди. Хусусан, мамлакатнинг Болгария ва Македония билан чегарасида ҳар икки томон ҳамкорлигида полиция ва ҳарбий хизмат ходимларининг патруль назорати қўйилган.
Изоҳ (0)