Ўзбекистоннинг иқтисодий фаол аҳолиси миқдори 2016 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра 13 миллион 191,5 минг кишини ташкил этган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичга нисбатан 1,8 фоизга кўпроқдир. Бу ҳақда, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Давлат секторида 18,2 фоиз (2015 йилда — 18,4 фоиз), нодавлат секторда — 81,8 фоиз (81,6 фоиз) одам банд. Кичик тадбиркорликда бандлар улуши 77,7 фоизгача кўпайди (ўтган йили — 77,3 фоиз).
Айниқса маҳсулот етказиш ва сақлаш (ўсиш — 3,8 фоиз), яшаш ва овқатланиш хизматлари (3,7 фоиз), ахборот ва алоқа (3,4 фоиз), қурилиш (3,3 фоиз) ва савдо (2,8 фоиз) сингари иқтисодий фаолият турларида ўсиш сезиларли бўлди.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида бандлар улуши 27 фоизни, саноатда бандлар улуши 13,6 фоизни, савдода бандлар улуши 10,4 фоизни, қурилишда бандлар улуши 9,4 фоизни, маорифда бандлар улуши 8,4 фоизни ташкил этди.
Бандлик иқтисодий фаол аҳолининг 94,8 фоизини қамраб олди. Ишсизлик даражаси — 5,2. Бу кўрсаткич йил бошидан бери ўзгармади.
Изоҳ (0)