Буюк Британия 2017 йилнинг иккинчи ярмида Европа Иттифоқи Кенгашига раислик қилишдан бош тортди. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Агентликнинг Британия бош вазири девонхонаси берган маълумотга асосланиб ёзишича, ҳукумат раҳбари Тереза Мэй бу ҳақда Кенгаш президенти Дональд Тускни телефон суҳбати чоғида бохабар қилган.
Амалдаги график бўйича Буюк Британия 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб олти ой давомида кенгашга раислик қилиши лозим эди.
Тереза Мэй бош вазирлик лавозимида Дональд Туск билан биринчи марта суҳбат ўтказди.
Изоҳ (0)