Буюк Британияда истиқомат қилувчи 86 ёшли аёл дўконда бир ўрам бекон билан ўзини ўғридан ҳимоя қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар қилмоқда.
Катта Манчестер полициясининг билдиришича, нафақахўр аёл Олтрингемдаги супермаркетга киришдан олдин катта миқдорда нақд пул ечиб олган. У харид амалга ошираётганида бир нотаниш аёл унга ташланиб, пулни беришни талаб қила бошлаган. Нафақахўр аёл ўзини йўқотиб қўймай, бир ўрам бекон билан ўғрининг бошига ура бошлаган, натижада у қочиб кетган.
Нафақахўр аёл соғ-омон, деб хабар берди полиция.
Изоҳ (0)