АҚШ адлия вазирлиги 1Malaysia Development Berhad (1MBD) Малайзия ҳукумат жамғармаси устидан фуқаролик даъвоси киритиб, ноқонуний ўзлаштирилган 1 миллиард доллар пулни қайтаришни талаб қилмоқда. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Адлия вазирлиги даъвосида айтилишича, жамғарма раҳбарларидан бири 1 миллиард доллар пулни ювишга, шунингдек, 3 миллиард доллардан кўпроқ пулни ўзлаштиришга муваффақ бўлган. Даставвал жамғарма мамлакатни иқтисодий ривожлантириш мақсадида ташкил этилган эди. Аммо ундан АҚШга чиқарилган маблағлар кўчмас мулк операциялари учун, шунингдек, самолёт ва санъат буюмлари сотиб олишда ишлатилган. Бундан ташқари, пулларнинг бир қисми «Уолл-стрит бўриси» фильмига (2013) тикилган.
Изоҳ (0)