Хонанда Муниса Ризаева унга тинимсиз равишда атиргуллар совға қилаётган сирли «Н»нинг кимлиги ҳақидаги саволларга қисман жавоб берди. Бу ҳақда «Sayyod.com» хабар бермоқда.
Қайд этиш жоиз, сўнгги вақтларда хонанданинг Instagram саҳифасида унинг гулдасталар билан тушган суратлари кўпайиб қолган. Бу суратларнинг аксарияти остида Муниса Ризаева исми «Н» ҳарфидан бошланувчи кишига миннатдорчилик билдирган.
«Бу суратдаги йигит — янги тан соқчим Абдулазиз. Гулларни кўтариш оғирлик қилгани учун, у кўтариб олганди. Бизни дугонам суратга олибди, сурат менга жуда ёққани саҳифамга қўйдим», — деди Муниса Ризаева.
«Гулларни тан соқчим совға қилмаган. Менга гуллар ҳадя қилаётган одам умуман бошқа. У ўзбекистонлик ҳам эмас, ўзбек ҳам эмас», — дея қўшимча қилди Муниса Ризаева.
Аввалроқ хонанда оила қуриш масаласини тезроқ ҳал қилиши кераклигини айтиб ўтган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)