DJ Piligrim тахаллуси остида ижод қилувчи Илҳом Йўлчиев «Даракчи» нашрига берган интервьюсида хонанда Лола билан ўртасидаги муносабатларга изоҳ берди.
«Лола билан фақат ижодий ҳамкорлигимиз бор. Мен яратган қўшиқни яхши ижрочи, барча ҳурмат қилиб тинглайдиган хонанда куйлашини истагандим. Истагим амалга ошди», — деди Илҳом Йўлчиев.
«Шунинг учун ҳам сўнгги вақтларда у билан кўп ҳамкорлик қиляпмиз. Бор гап шу. Кимлардир тарқатаётган гаплар эса миш-мишдан бошқа нарса эмас», — дея қўшимча қилди хонанда.
Маълумот учун, DJ Piligrim ва Лола биргаликда «Юлдуз» номли қўшиқ куйлаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)