16–17 июль кунлари Сичуань провинциясида жойлашган Хитойнинг ёпиқ иншоотдаги энг катта бассейнида минглаб одамлар бир вақтнинг ўзида чўмилди, деб хабар бермоқда TJournal.
«Ўлик дарё» номи билан машҳур ушбу сув ҳавзасида ташрифчиларнинг аксарияти шишириладиган ранг-баранг қутқарув балонида чўмилди.
Аквапарк ҳудудида катта бассейндан ташқари спа салони ва гольф майдони ҳам бор. Муассаса раҳбарларининг қайд этишича, «сунъий дарё»га ҳар йили миллионга яқин одам ташриф буюради.
Изоҳ (0)