Тюмендан Сочига йўл олган Ту-204 самолётининг двигатели ишдан чиқди
Россияда Тюмендан Сочига йўлга чиққан Ту-204 самолётининг двигатели ишдан чиқди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Самолёт бортида 213 йўловчи бор. Айни пайтда самолёт Тюмень аэропорти устида ёқилғини сарфламоқда.
Самолёт фавқулодда қўнишга тайёрланмоқда. У бир неча дақиқа муқаддам аэропортдан учиб чиққани билдирилмоқда.
Самолёт Red Wings авиакомпаниясига тегишли.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар
