«Ўзбектелеком» АК Россия ҳудудида режадан ташқари ишлар бошланиши муносабати билан кўрсатилаётган интернет хизматлари сифати ёмонлашиши мумкинлигини хабар қилди. Бу ҳақдаги эълон Sarkor Telecom провайдерининг расмий сайтида чоп этилди.
Интернет сифатининг пасайиши 19 июль куни соат 01:00 дан 08:00 гача ҳамда 21 июль куни соат 01:00 дан 06:00 гача кузатилиши мумкинлиги айтилмоқда.
«‘Ўзбектелеком’ АК ноқулайликлар учун узр сўрайди», — дейилади хабарномада.
Изоҳ (0)