Тошкентдаги Франция Республикаси элчихонасида Ниццадаги террорчилик хуружи муносабати билан очилган ҳамдардлик китобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан қайд киритилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Теракт қурбонларининг оила аъзолари ва яқинлари, жароҳатланганларга самимий ҳамдардлик ва далда сўзлари изҳор этилди.
Аввалроқ тошкентликлар Франция элчихонасига гуллар келтираётгани ҳақида билдирилганди.
Эслатиб ўтамиз, 14 июль, пайшанба куни кечаси Ницца шаҳрида юк машинаси оломон устига бостириб бориши оқибатида 80 дан зиёд киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)