Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Шоҳрух Шоаҳмедов Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шоаҳмедов 2000 йили Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2002 йилда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистратурасини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини Ташқи иқтисодий Миллий банкида оддий мутахассисликдан бошлаган. «Ипотека-банк» бошқаруви раиси ўринбосари бўлиб ишлаган. Ҳозирги лавозимга тайинлангунга қадар Ш. Шоаҳмедов Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармасига раҳбарлик қилаётганди.
Изоҳ (0)