Шарқий Хитойнинг Дунъин шаҳар округи (Шаньдун провинцияси) Гуанжао уездида 17 июль, якшанба куни юк машинаси моторикша билан тўқнашиб кетди. Оқибатда тўққиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Сина» ахборот портали маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа жойидан олинган суратларга қараганда, юк машинаси ағдарилиб кетган. Ҳозирги пайтда тартиб қўриқчилари ҳодиса вазиятларини аниқламоқда.
Юз берган ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.
Изоҳ (0)