Арманистон пойтахти Ереван четидаги Эребуни туманида бир гуруҳ қуролли шахслар полиция биносини эгаллаб олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, гуруҳ вакиллари Қорабоғ можароси иштирокчиси, «Янги Арманистон» жамоат қутқарув жабҳаси, радикал мухолиф сиёсатчи Жирайр Сефилянни ҳибсдан озод этишни талаб қилмоқда.
Бино олдига қўшинлар олиб келинди. Полиция матбуот хизмати раҳбари Ашот Агаронян яқин орада ИИВ расмий баёнот билан чиқишини маълум қилди.
Айни пайтда Эребунига борадиган йўллар ёпилмоқда.
Изоҳ (0)