Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия бош вазири Биноли Йилдирим ҳарбий тўнтаришга уринишда 265 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Al Jazeera’га таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

265 кишидан 161 нафари ҳукумат тарафдорлари ва тинч аҳоли вакиллари бўлгани айтилмоқда.

Армиянинг амалдаги раҳбари Умид Дундар ҳалок бўлганлардан 104 нафари исёнчи, камида 47 нафари оддий фуқаролар эканлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ОАВлар исёнчиларнинг мамлакатдаги етакчиси, Туркия ҲҲКнинг собиқ бош қўмондони Акин Ўзтурк қўлга олинганлиги хабар берилганди.

Туркияда 16 июлга ўтар кечаси ҳарбий тўнтаришга уриниш юз берди. Ҳодиса натижасида 1,1 мингдан ортиқ одам яраланди. 1,5 мингдан ортиқ ҳарбий ҳибсга олинди. Суд муассасаларининг 2,7 мингдан ортиқ ходимлари ўз вазифасидан озод этилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи