Туркия ҳукумати Босфор бўғозида танкерлар ўтиш жойини ёпиб қўйди. Бу ҳақда 16 июль, шанба куни Reuters агентлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Агентликнинг маълум қилишича, бўғоз мамлакатда шанба, 16 июлга ўтар кечаси юз берган ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг хавфсизлик нуқтаи назаридан ёпилган.
Туркияда жума, 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси ҳарбий тўнтаришга уриниш юз берди. Туркия парламентининг Анқарадаги биносига иккита бомба ташланган.
Изоҳ (0)