Туркиядаги тартибсизликлар нефть бозорларида акс этиши мумкин. Бу ҳақда Нью-Йоркда тайёрланган экспертлик изоҳлари асосида Financial Times нашри огоҳлантирмоқда. Мавзу тафсилотларини «ТАСС» келтирди.
АҚШ энергетика вазирлиги маълумотлари асосида нашр 2013 йилда кунига 2,9 миллион баррель нефть ва нефть маҳсулотлари танкерларда Туркия бўғозларидан ўтказилганини эслатиб ўтди. Бу жаҳондаги етказмаларнинг 30 фоизини ташкил этарди.
Бундан ташқари, Туркиянинг Жайҳон портида Озарбайжон ва Ироқ Курдистонидан келадиган икки йирик нефть қувурининг терминаллари жойлашган. Уларнинг умумий ўтказиш сиғими — кунига 2.7 миллион баррель.
Ниҳоят, Туркия ҳудудидан 2013 йилда Британиянинг BP корпорацияси пудрати билан бунёд этила бошланган жанубий газ коридори ўтади. Бу йўналиш бўйича Европадан Озарбайжонга илк етказмалар 2019 йил охиридан амалга оширила бошлаши кутилмоқда.Шунингдек, Туркия ҳукумати ва компаниялари Исроилдаги «Левиафан» конидан газ харид қилиш борасида музокаралар олиб бораётган эди.
Изоҳ (0)