Туркия қуролли кучлари бош штаби раҳбари Хулуси Ақар исёнчилар томонидан қўйиб юборилди ва айни пайтда хавфсизликда. Бу ҳақда, Anadolu агентлигига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Илгарироқ Ақар исёнчи ҳарбийлар томонидан қўлга олингани ва қаерда эканлиги номаълумлиги туфайли мамлакат бош вазири Биноли Йилдирим Биринчи армия қўмондони Умит Дундарни бош штаб раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинлаган эди.
Изоҳ (0)