Россия ва Нидерландия бош вазирлари Дмитрий Медведев ва Марк Рютте икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириб бориш лозимлигини ва орадаги тушунмовчиликларни бартараф этиш учун MH–17 рейси ҳалокати юзасидан тергов-суриштирув ишлари ошкора олиб борилишини маъқуллайди. Уларнинг баёнотини «Интерфакс» келтирмоқда.
Рютте ва Медведев ўртасидаги суҳбат ASEM саммити доирасида бўлиб ўтди.
Шунингдек, ҳукумат раҳбарлари ушбу мавзу сиёсийлаштирилишига қарши эканликларини билдирди.
Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Boeing-777 йўловчи лайнери 2014 йил 17 июлида, Амстердамдан Куала-Лумпурга MH–17 рейсини амалга ошираётган чоғда Украинанинг Донецк вилояти осмонида уриб туширилган эди. Фожиа оқибатида ўн мамлакат фуқароси бўлган 283 йўловчи ва 15 экипаж аъзоси ҳалок бўлди. Бортдагиларнинг учдан икки қисми Нидерландия фуқаролари эди.
Изоҳ (0)