Ироқ шимолида, Мосулдан жанубдаги жанговар ҳаракатлар давомида 13 июль, чоршанба куни бир нафар журналист ҳалок бўлди. Мосулда ИШИД террорчилик гуруҳига қарши операция давом этмоқда. Бу ҳақда ҳалок бўлган оператор фаолият кўрсатган «Ал-Гадир» телеканали маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Хавфсизлик кучларининг ғалабаларини ёритиб бораётган журналистлар ҳаракатланаётган автомобиль экстремистик гуруҳларнинг ҳужумига учраган. Оқибатда ҳарбий оператор Али Маҳмуд ҳалок бўлган, шунингдек, «Ал-Ирақия» телеканалида ишловчи унинг ҳамкасблари Али Жавад ва Али Муҳсин жароҳат олган.
Маълум қилинишича, машинага Ал-Кайяра шаҳри яқинидаги Кяхля қишлоғида бронтешар снаряд келиб тушган. «Ал-Гадир» уларнинг ходими Мосулдаги операцияни ёритишда ҳалок бўлган биринчи журналист эканлигини таъкидлади.
9 июль куни Мосулдан 60 километр жанубдаги Ал-Кайяранинг чекка қисмида жойлашган стратегик аэродром ИШИД жангариларидан озод этилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)