Юқори патогенли парранда гриппи (H5N1) Африка бўйлаб тарқалишда давом этмоқда — у 2006 йилдан буён илк марта Марказий Африкада аниқланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг маълумотларига кўра, айни дамда хавфли касаллик минтақанинг Буркина-Фасо, Гана, Камерун, Кот-д'Ивуар, Нигер ва Нигерияда авж олган.
«Касалликнинг авж олиши Камерундаги товуқ фермаларида қайд этилгани тасдиқланди. Бу мамлакат ва унга қўшни давлатларда парранданинг ишлаб чиқаришини хавф остига қўймоқда», — дейилади ташкилот хабарида.
Қайд этилишича, энг оғир вазият Нигерияда кузатилмоқда. Вирус туфайли 3,5 миллионга яқин парранда ҳалок бўлган ёки яроқсиз деб топилган. Бунинг оқибатида келган иқтисодий зарар 20 миллион долларга баҳоланган.
Ташкилот Африка давлатларини сергакроқ бўлишга ҳамда соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги муассасалари, шунингдек, жамият билан биргаликда ишлашга чақирмоқда.