Хитойнинг Цзянцзинь округидаги 367 та оиладан иборат қишлоқда 39 жуфт эгизак яшаши аниқланди, деб ёзади TJournal.
Эгизакларнинг энг кексаси 89 ёшда, энг кичиги тўққиз ойликдир. Статистикага кўра, эгизаклар 1,1 фоиз ҳолларда туғилади, аммо ушбу аномалия ҳудудида уларни қарийб ҳар ўнинчи уйда учратиш мумкин.
Шифокорлар ҳодиса сабабларини аниқлаганича йўқ, бироқ улар буни ҳомиладор бўлиш имконини берадиган дорилардан кўрмоқда, улардан хитойлик аёллар кўп фойдаланади.
Изоҳ (0)