Ироқ президенти Фуад Маъсум террорчилик билан боғлиқ ишлар юзасидан қатлга ҳукм қилинганлар рўйхатини тасдиқлади. Бу ҳақда, Al Hadas агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, президент томонидан маъқулланган рўйхатга кирган маҳбусларнинг ўлим ҳукми тез орада ижро этилади. Рўйхат неча исмдан иборатлиги маълум эмас.
4 июль куни мамлакат бош вазири Ҳайдар ал-Абадий террорчиликда айбланиб ўлим жазосига маҳкум қилинганларнинг қатл ҳукмини дарҳол ижро этиш юзасидан кўрсатма берган эди. Фармон адлия вазирлигига топширилди. Бу чора мамлакатда икки кун муқаддам амалга оширилган терактлар муносабати билан амалга оширилди.
Изоҳ (0)