Бангкоклик фотосуратчи ва саёҳатчи Киу Уи Лун ўз Facebook саҳифасида 2011 йилда АЭСда юз берган авариядан сўнг аҳолисининг барчаси эвакуация қилинган Фукусима ҳудудига қандай киргани ҳақида гапириб берди, деб ёзади TJournal. У расмий рухсатнома олиш учун уч—тўрт ҳафта кутишни истамади ва ёпиқ ҳудудга ўрмон орқали кириб олди.
«Қизил ҳудуд»га кирганидан, Лун, ўзининг айтишича, кўзлари ачишганини ва кучли кимёвий ҳидни сезган. Ушбу ҳудудда радиация даражаси ҳамон жуда юқори.
Шунингдек, саёҳатчи шаҳарни ҳеч ким ўмариб кетмаганидан ҳайратланди (Чернобилдан фарқли ўлароқ). У шошилинчда одамлар қолдириб кетган егулик, пул, тилла, ноутбук ва бошқа қимматбаҳо буюмларни топишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)