Эронда қўпорувчилик ҳаракатини содир этишни режалаштирган олти нафар террорчи қўлга олинди. Бу ҳақда 12 июль, сешанба куни Эрон телевидениесига ахборот вазири (Эрон махсус хизматлари раҳбари) Маҳмуд Алави маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Мазкур шахслар террорчилик гуруҳлари билан боғлиқ бўлиб, Халқаро Ал-Қудс кунини (Рамазон ойининг охирги жумасида нишонланадиган Халқаро Қуддус куни) нишонлаш вақтида қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширишни режалаштирган. Улар аниқланиб, қўлга олинди», — деди вазир. У қўлга олиш Ислом Республикасининг турли шаҳарларида амалга оширилганлигини қўшимча қилди.
Алавининг сўзларига қараганда, ҳибсга олинганлардан олинган кўрсатмалар асосида уларнинг ваҳобийлик ғоясига риоя қилган бир нечта шериклари ҳам аниқланган. Вазир улар ҳам қулай вақт ва тегишли жойда ҳибсга олинишини маълум қилди.
Изоҳ (0)