Евро—2016 турнири билан хайрлашиш турли терма жамоаларда турлича кечди. Россия, Украина, Туркия каби ишончни оқлай олмаган мамлакатлар ҳеч нарсасиз қайтиб кетди. Хорватия, Италия, Польша каби катта меҳнат қилган терма жамоалар Европа Чемпионатини кўзида ёш билан тарк этди.
Мусобақада кутилганидан яхшироқ иштирок этган Уэльс, Исландия, Ирландия ва Шимолий Ирландия каби терма жамоалар ўз мамлакатида катта байрам билан кутиб олинди.
Европа чемпионлиги учун асосий номзодлардан бири сифатида қаралаётган Германия терма жамоаси ўз юришига ярим финалда якун ясади.
Эртаси куни эса немислар Франциянинг энг машҳур нашрларидан бири бўлган Л’Éқуипеънинг битта саҳифасини сотиб олиб, «Меҳмоннавозлик учун раҳмат, Франция!» сўзлари остига Германия терма жамоаси футболчилари акс этган суратни жойлаштирди.
Бу ҳақда маълум қилган «Sports.ru» нашри Франция ва Евро билан қандай хайрлашиш кераклигини Германиядан ўрганиш кераклигига урғу берди. Сайтнинг Twitter’даги расмий саҳифаси «Евро ва Франция билан қандай хайрлашиш керак? Германия терма жамоасидан ўрнак олинг», — деб фикр билдирган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)