Муҳаммад Али номи билан машҳур америкалик афсонавий боксчи Кассиус Клей ўз исмини расман ўзгартирмаган бўлиб чиқди. Бу ҳақда «ТАСС» USA Today нашрига асосланиб хабар берди.
Муҳаммад Али Аризона штатининг Финикс шаҳридаги шифохонага етказилганидан кейин, аниқроғи, шу йилнинг 3 июнь куни 74 ёшида оламдан ўтганди. У 32 йил давомида Паркинсон касаллигидан азият чекди. 10 июнь куни Муҳаммад Али ўзи туғилиб ўсган Кентукки штатидаги Луисвилл шаҳрига дафн этилди.1964 йил Исломни қабул қилган ва ўзини Муҳаммад Али дея таништирган боксчи исмини расман ўзгартиргани борасида журналистлар ҳеч қандай ҳужжат топа олмаган.
«1964 йилларда ижтимоий таъминот бошқармаси аризачилардан исм-шариф ёки унинг ўзгартирилиши бўйича расмий ҳужжат талаб қилмаган. Шахснинг ижтимоий карточкасидаги исми унинг хоҳишига кўра муҳрланган», — деб таъкидлади бошқарма вакили Роксан Уильямсон.Профессионал фаолияти давомида Али 61 та жанг ўтказган бўлиб, шуларнинг 56 тасини рақибларини мағлуб этган, жангларнинг 37 тасини нокаут билан якунлаган. Унинг исми профессионал бокс рамзи бўлиб қолди. 1999 йилда эса Муҳаммад Али «аср спортчиси» дея тан олинди.
Изоҳ (0)