Тез кунларда БААнинг Дубай шаҳрида фавқулодда жазирама об-ҳаво ўз ҳукмронлигини ўрнатиши кутилмоқда. Ҳозирда шаҳарда ҳаво ҳарорати 50 даража атрофида, аммо ўта юқори намлик туфайли бу кўрсаткич амалда 64 даражага етади, деб хабар бермоқда «Русские эмирати» портали.
Ҳаво намлиги ўртача 90 фоизни ташкил этмоқда, аммо айрим ҳолларда бу кўрсаткич 100 фоизгача кўтарилиши мумкин. Синоптиклар БАА аҳолисига кўчада камроқ бўлишни тавсия қилмоқда. Бундан ташқари, ҳаво ҳароратидаги сувни кўпроқ ичиш лозимлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)