Mazda компанияси Isuzu Motors билан янги пикап ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда Motor хабар бермоқда.
Келишувга биноан, Isuzu Mazda учун унинг бренди остида ўз D-Max пикапининг кейинги авлодини ишлаб чиқаради. Айни пайтда Mazda Ford Ranger асосига қурилган 2015 йилги BT-50 пикапини сотмоқда, шу боис янги пикап 2018–2019 йилларда бозорга чиқарилиши кутилмоқда.
Ҳозирги Mazda BT-50 160 от кучига эга 2,2 литрли турбодизель ва 200 от кучига эга 3,2 литрли бензинли двигатель билан сотилмоқда. Агрегатлар олти босқичли механик ёки автомат трансмиссиялар билан уйғунликда ишлаши мумкин.
Isuzu D-Max эса 163 от кучига эга 2,5 литрли дизель билан жиҳозланган. Ўтказмалар қутиси — олти босқичли механик ёки беш босқичли автомат трансмиссия.
Изоҳ (0)