9 июль куни Қозоғистоннинг Мексикадаги элчихонасида Геннадий Головкинга WBC йўналиши бўйича мутлақ жаҳон чемпионлиги камарини топширишга бағишланган расмий маросим бўлиб ўтди. Илгари камар ва унвон мексикалик боксчи Саул «Канело» Алваресга тегишли эди, аммо у жорий йил майида қозоғистонлик рақибига қарши жанг ўтказишдан бош тортгани боис рутбадан маҳрум бўлди, деб хабар беради «РадиоТочка».
Тадбир Бутунжаҳон боксчилар кенгаши (WBC) ва Қозоғистон элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Маросимда халқаро спорт ташкилоти раҳбарлари, амалдаги жаҳон чемпионлари, Мексика ва жаҳоннинг етакчи спорт шарҳловчилари, шунингдек, 40 дан ортиқ Мексика ва хориж телеканал ҳамда нашрлари вакиллари иштирок этди.
Тақдирлаш маросимини WBC президенти Маурисио Сулайман очиб берди. У ўз чиқишида WBC кейинги конференциясини 2017 йилда Остонада, «ЭКСПО–2017» доирасида ўтказишини тасдиқлади.
Изоҳ (0)