Ҳиндистон шимолида ноқонуний равишда қурилган савдо марказининг вайрон қилиниши оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди, яна олти нафари вайроналар остида қолган бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Ҳодиса 9 июль, шанба куни Уттар-Прадеш штатидаги Мератх шаҳрида содир бўлди. Тўрт қаватли савдо маркази маҳаллий суд қарорига кўра вайрон қилиниши керак эди. Бироқ шаҳар расмийлари бинода одамларнинг тўлиқ эвакуациясига ишонч ҳосил қилиш учун етарлича чора-тадбирлар кўрмаган.
Маҳаллий кенгаш вакили Пиюш Гуатам шаҳар расмийлари қурбонлар бўлишининг олдини олиш учун етарлича чора-тадбирлар кўрмаганини рад этди. Унинг айтишича, савдо марказини вайрон қилиш 03:00 (Тошкент вақти билан 02:30)да режалаштирилган ва расмийлар бу борада хабарнома юборган. Бу вақтгача ҳамма бинони тарк этиб бўлиши керак эди. Бундан ташқари, шаҳар расмийлари эвакуацияга 3 соат қўшиб берди ва бино тонгги 06:00 (Тошкент вақти билан 05:30)да бузиб ташланди.
Воқеа жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Қурбон бўлганларнинг қариндошлари полицияга ариза берди.
Изоҳ (0)