Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги Балхаш шаҳрида қўлбола портловчи ускуналар ёрдамида қўпорувчилик актини уюштиришни режалаштирган экстремистик гуруҳнинг етти иштирокчиси миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, қўлга олинганлар вилоят ҳудудида терактларни амалга ошириши лозим эди. Хусусан, айни пайтда Балхаш шаҳрида жойлашган Россия ҳарбий қисмига ҳужум уюштирилиши режалаштирилгани билан боғлиқ тахмин текширилмоқда.
Бундан ташқари, ҳибсдагиларнинг ИШИД гуруҳи билан алоқалари текширилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)