2017 йилда Буюк Британия НАТОнинг шарқий сарҳадларига — Эстония ва Польшага 650 нафар ҳарбий хизматчи йўллайди. Бу ҳақда, The Times нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
2017 йилдан Эстонияда 500, Польшада 150 ҳарбий жойлаштирилади. Бу кучлар жанговар операцияларни бажаришга лаёқатли бўлади.
Кейинроқ Бирлашган Қироллик НАТО тез таъсир кучларига бошчилик қила бошлайди. Spearhead Forces («Найза учи қўшилмалари») номи билан машҳур бу кучларнинг асосини 3 минг нафар британиялик ҳарбий ташкил этади.
Изоҳ (0)