Danone табиий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи WhiteWave’ни 12,5 млрд долларга сотиб олди
Дунёдаги энг йирик йогурт ишлаб чиқарувчиси — Danone табиий маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган WhiteWave Foods компаниясини сотиб олди. Бу ҳақда, компания баёнотига асосланиб, «РБК» хабар қилмоқда.
Шартнома қиймати 12,5 миллиард долларни ташкил этди. Danone ижрочи директори Эммануэль Фабер бу компаниянинг охирги ўн йил ичидаги энг йирик хариди бўлганини эътироф этди.
Инвесторлар Danone’нинг баёнотини ижобий қабул қилди. Компания акциялари қиймати 5,8 фоизга ошди.
WhiteWave Foods компаниясига 1977 йилда асос солинган. У экологик тоза озиқ-овқат ва ичимлик ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар
