2013 йил декабридан 2015 йил июнигача бўлган даврда Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватлаган давлатлар экспортдан келиши лозим бўлган 60,2 миллиард доллар пулни йўқотди. Бу ҳақда, Centre d`Etudes Prospectives et d'Informations Internationales (CEPII, жаҳон иқтисодиёти бўйича Франция тадқиқот маркази) экспертларининг ҳисоб-китобларига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Мутахассислар ўз ҳисоб-китобларида савдо-сотиқдаги расмий ва норасмий чекловларни инобатга олди. Йўқотишнинг асосий қисми (82 фоиз) Россия эмбаргоси остига тушмайдиган товарларга тўғри келди.
Йўқотишнинг учдан икки қисми (77 фоиз) Евроиттифоқ давлатларига тўғри келди. Энг катта даромаддан Германия (ойига 830 миллион доллар, йўқотишларнинг 27 фоизи), Украина (450 миллион доллар), Польша, Нидерландия, Франция ва Японияга (200 миллион доллар) ишлаб чиқарувчилари қуруқ қолди.
2 июль куни Евроиттифоқнинг Россияга қарши санкцияларни яна ярим йилга узайтириш ҳақидаги қарори кучга кирди.
Изоҳ (0)