Москвадаги Россия Давлат Думаси биносида ичига кимёвий аралашма тўлдирилган баллоннинг портлаши оқибатида бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Шаҳар тиббий хизмати вакили матбуотдаги хабарларни тасдиқлади.
Айни пайтда Дума биноси яқинида бешта ўт ўчириш машинаси турибди.
Воқеа юзасидан расмий баёнот берилмади.
Изоҳ (0)