Ўзбекистонда алоҳида функциялари бўлган иккита дисплейли LG V10 смартфони сотила бошлади, деб ёзади «Mobinfo.uz». Унинг корпуси сифатли материалдан тайёрланган бўлиб, бармоқ изи сканери билан жиҳозланган.
Қурилма 5,7 дюймли ва 2560×1440 пикселли асосий дисплей, олти ядроли Qualcomm Snapdragon 808 процессори, 4 Гб тезкор ва 64 Гб ички хотира (+microSD), 16 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камера, 3000 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга.
Смартфоннинг иккинчи дисплейи 2,1 дюймли ва 1040×160 пикселли бўлиб, у билдиришномалар, вақт, об-ҳаво, заряд даражаси ва бошқа ўта муҳим ахборотни акс эттира олади. Қўнғироқ бўлганида ушбу экранга барча маълумот чиқарилади, шу билан бирга, асосий экрандаги дастурий таъминот билан алоқага таъсир ўтказилмайди. Иккинчи дисплей учун «доим ёниқ» режими амал қилади.
Тошкентдаги «Флешка» савдо мажмуасида LG V10 3,9 миллион сўмдан сотилмоқда.
Изоҳ (0)