АҚШ сенаторлари Афғонистондаги контингентни қисқартиришга қарши чиқди. Республикачилар вакили бўлган сенатор Линдси Грэмнинг таъкидлашича, қўшинлар қисқартирилса, у ердаги халқаро ҳарбий миссия муваффақиятли бўлмайди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Қўшинлар сони 9,8 минг киши даражасида қолса омадни кафолатлай олмайман, лекин контингентни 5,5 минг ҳарбий хизматчи даражасида қисқартирсак, омадсизликка учрашимиз аниқ бўлади», — деди у сенаторларнинг Кобулга ташрифи чоғида.
Ўз навбатида, яна бир республикачи сенатор Жон Маккейн контингентнинг қисқартирилиши Ироқ фожиасининг такрорланишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Маълумки, у ерда халқаро кучларнинг қисқариши билан мамлакатнинг бир қисмини ИШИД эгаллаб олди.
Сафарда, Маккейн ва Грэмдан ташқари, республикачи Бенжамин Сасс ва демократ Жо Доннелли иштирок этди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)