Андижон вилоятидаги ҳарбий шаҳарчалардан бирида ҳарбий хизматчилар учун қурилган янги уй фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
«Адолат қурилиш сервис» МЧЖ қурувчилари томонидан барпо этилган 16 хонадондан иборат 2 қаватли уйнинг ҳарбий хизматчилар оилаларига топширилишига бағишланган маросимда Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов сўзга чиқди.
Янги уй эгаларига вилоят ҳокимлиги ҳамда қурилиш ташкилотининг эсдалик совғалари топширилди.
Изоҳ (0)